Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ходимлари меҳмонни қутлашди ҳамда IT-мутахассисларни тайёрлаш бўйича университетнинг фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказишди.
Питер Маҳер Ўзбекистондаги энг ёш олий таълим даргоҳларидан бири - Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар таркиби учун яратилган шароитлар ҳамда имкониятлар билан танишди.
Профессор Питер Маҳер Ўзбекистон ҳамда бутун дунёдаги IT-ҳамжамият вакиллари билан ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш бўйича Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан олиб бораётган фаолияти тўғрисида хабардор қилинди.
Учрашув якунида Питер Маҳер Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг фахрий меҳмонлар китобида ўзининг дил сўзларини ёзиб қолдирди. У шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги биноси билан ҳам танишди.