Вазирлик корхоналарида кадрлар ўзгариши
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли буйруғи билан, шу кунга қадар «Ўзбектелеком» АКнинг «Бош коммутация маркази» директори вазифасини бажариб келган Газиев Эмир Рустамович вазирликнинг Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази Бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.
Шунингдек, вазирликнинг тегишли буйруғига мувофиқ, шу кунга қадар Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази Бош директори вазифасини бажариб келган Зияев Ғолибшер Мелибоевич вазирликнинг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.