Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 12/08/2023 Узум етиштириш ҳажми 2,7 %га ошган. Энг кўп ҳосил Сурхондарё вилоятида олинган
Узум етиштириш ҳажми 2,7 %га ошган. Энг кўп ҳосил Сурхондарё вилоятида олинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 50 минг тонна узум етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,7 %га ошган.

Ўзбекистонда етиштирилган узум умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (29,2 %) ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, юқори улуш Наманган (15,1 %), Қашқадарё (12,4 %), Бухоро (12,2 %) ва Самарқанд (8,9 %) вилоятларида қайд этилган.

Узум етиштиришнинг умумий ҳажмидаги улушининг энг паст кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида (0,7 %), Жиззах вилоятида (1,4 %)га тўғри келгани кузатилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг