Тўқимачилик ва тикув трикотаж саноати республикамизнинг жадал ва шиддат билан ривожланиб келаетган саноатларидан. Бунга юртимизнинг барча туманларида амалга оширилган тўқимачилик лойихалари ва яратилган иш ўринлари яққол далил бўла олади.
Сўнгги йиллар мобайнида тўқимачилик саноати кескин ўзгаришларга юз тутди. Бу энг аввало халқаро бозорларда Uztextile ва Made in Uzbekistan ёрлиқлари остида ишлаб чиқарилатган маҳсулотларинг экспорт географияси ва ҳажми ошгани, ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари қизиқиш ортаётганида акс этмоқда. Айни дамда маҳсулотлар дунёнинг 70 дан ортиқ давлатларига
1,9 млрд.долларлик маҳсулот етказиб берилмоқда, маҳсулотларнинг 50% дан ортиғини тайер тикув-трикотаж маҳсулотлари – яъни юқори қийматли маҳсулотларга тўғри келади.
Албатта, тўқимачилик маҳсулотларини дунё бозорига олиб чиқиш ҳамда республиканинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳорижий инвесторлар ва савдо компанияларини жалб қилишда кўргазма ва форумларинг ўрни алохида таъкидлаш керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285 фармони, 2019 йил 16 декабрдаги ПҚ-4186 сонли қарорида доимий равишда тўқимачилик кўргазмаларини ўтказиш ва уларни халқаро кўргазмалар календарига киритиш бўйича қатор топшириқлар берилган.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси қошидаги Тўқимачилик маҳсулотлари реклама ва маркетинг аагентлиги ва ITECA халқаро кўргазмалар компанияси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 27-29 май кунлари «Uztextile Expo Spring 2021» - тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси ўтказилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, кўргазма Ўрта Осиё ва МДҲ давлатлари орасида йирик тўқимачилик платформаси ҳисобланади ва унинг давомида сўнгги йилларда 35 давлатлардан 800 дан ортиқ халқаро компаниялардан 10 мингдан зиёд иштирокчи қатнашган. 2019 йил натижаларига кўра «UzExpoMarkaz» кўргазмалар мажмуасининг барча павильонлари жалб қилинган ва илк бора кўргазма ва форумларда 11 минг зиёд иштирокчи иштирок этган.
2021 йилда «Uztextile Expo» кўргазмаси баҳор ва куз ойларида ўтказилиши белгиланди. Бунга асосий сабаб кўргазмаларда иштирокчилар сони йилдан йилга ошиб бораётгани ва ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига ҳорижий харидорларнинг қизиқиши ортаётганидир.
Жорий йилда «Uztextile Expo Spring 2021» - тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси доирасида махсус Байер дастури амалга оширилади. В2В, В2С, B2G форматида иккитомонлама музокаралар ўтказилади. Россия, Белорусия, Хитой, Туркия, Афғонистон, Қирғизистон, Таджикистон, Малайзия, Ливан, Миср, Украина ва бошқа ҳорижий давлатлардан иштирокчи ва савдо компаниялари иштироки кутилмоқда.
Бундан ташқари, 29 май куни Бухоро вилоятида жойлашган янги корхона очилиш маросими ва инвестиция объектлари билан танишиш, мода намойишлари, халқаро экспертар иштирокида «Европа бозорини забт этиш» мавзусида давра суҳбатлари ва тренинглар ўтказилиши белгиланган.
Айни дамга қадар кўргазмада 100 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этади ва 60 дан ортиқ ҳорижий савдо вакиллари рўйхатдан ўтишди. Шу билан бюир қаторда, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Беларусия, Россия, Хитой каби давлатлар тўқимачилик бизнес гуруҳлари Ўзбекистонга етиб келишди ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган тўқимачилик корхоналари фаолияти билан танишишмоқда.
«Uztextile Expo Spring 2021» - маҳаллий корхоналарга ўз маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқишга, оммага ўзини танитишга катта имконият яратида. Ҳорижий компания вакилларига эса республикамизнинг тўқимачилик саноатидаги ислоҳотлар, экспорт ва инвестиция салоҳияти билан танишишга имкон беради, узоқ муддатли шартномаларни тузишда Uztextile Expo кўргазмаси энг яхши ва қулай бизнес платформа сифатида хизмат қилади.