Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 08/11/2016 “UZINFOCOM” марказига янги директор тайинланди
“UZINFOCOM” марказига янги директор тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш Маркази “UZINFOCOM” марказига янги директор тайинланди.

“UZINFOCOM” марказига Ҳусан Исаев директор этиб тайинланди, дейилади марказ хабарида. 2016-йилнинг 7-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Мирзахидов Хуршид Мирсабирович “UZINFOCOM” маркази жамоасига янги директорни таништирган.

Мазкур тайинланишгача Ҳусан Исаев “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг