Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 02/06/2016 UZCARD EMV (онлайн) банк картасининг муддати тугаса рима қилиш керак?
UZCARD EMV (онлайн) банк картасининг муддати тугаса рима қилиш керак?
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- UZCARD EMV (онлайн) платформасининг ишга туширилганига ҳам анча вақт ўтди. Аммо барча ҳам пластик картанинг амал қилиш муддати тугаётганлигидан хабарлари йўқ.

Бу борада энг кўп учрайдиган саволларни кўриб чиқамиз.

Картанинг амал қилиш муддати

Ҳар бир пластик картанинг ўзининг амал қилиш муддати бор. У картанинг сиртқи қисмида “ой/йил” форматида берилган. Мисол учун 12/16 рақамлари – карта 2016-йилнинг 31-декабригача амалда бўлиши тўғрисида маълум қилади.

UZCARD EMV карталари одатда 3 йил муддатга чиқарилади.

Картани қайта чиқариш

Бунинг учун қўшимча иш қилмасдан, амал қилиш муддати тугашига 2-3 ҳафта қолганида банк бўлимига мурожаат қилиш зарур.

Пластик карточка ҳисобидаги пуллар

Амал қилиш муддати тугаган картада қолиб кетган пуллар тўғрисида қайғурманг. Сабаби, пуллар пластик картада эмас, ҳисоб рақамда бўлади. Пластик карта эса фақатгина унга бириктирилган, холос.

Эски картани нима қилиш керак?

Одатда эски карта янги карта олиш жараёнида банкка топширилади ва ўша ерда йўқ қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг