Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Иқтисод 17/07/2025 UzBev: Сертификациядан ўтган 5 мингдан ортиқ музлаткич савдо нуқталарига етказилди

UzBev: Сертификациядан ўтган 5 мингдан ортиқ музлаткич савдо нуқталарига етказилди

(photo by Calidad)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилари уюшмаси (UzBev) маълум қилишича, март ойидан бери божхонада тўхтаб турган 5 мингга яқин витринали музлаткич сертификатдан ўтказилиб, савдо нуқталарига етказилган.

UzBev раҳбари Альфия Мусина ушбу муаммони кенг жамоатчиликка олиб чиққани учун журналист ва блогерларга миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, бундай масалалар алоҳида эмас, тизимли равишда ҳал этилиши керак.

Ҳозирги пайтда “Ўзстандарт” мувофиқлик декларациясини жорий этиш устида иш олиб бормоқда. UzBev ушбу жараённи халқаро тажрибалар асосида такомиллаштиришни таклиф этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни тармоқ ва саноат уюшмалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда, Президентнинг 18 апрелдаги фармонига қарамасдан, музлаткичларни расмийлаштиришда ҳануз кечикишлар кузатилаётгани қайд этилган эди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг