Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 28/11/2017 “Uzbekistan Airways” ва Инҳа (Сеул) Техник коллежи Тошкентда авиамутахассисларни тайёрлай бошлайди
“Uzbekistan Airways” ва Инҳа (Сеул) Техник коллежи Тошкентда авиамутахассисларни тайёрлай бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Миллий авиакомпанияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан авиация тармоғи учун кадрларни тайёрлашнинг вертикал тизимини яратиш бўйича ишлар давом этмоқда: авиация коллежи – Турин политехника университетининг “Авиакосмик инжиниринг” кафедраси – Учувчиларни тайёрлаш мактаби.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевннг Корея Республикасига Давлат ташрифи доирасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК делегацияси Инҳа Техник коллежи Президенти жаноб Чин Ин Джун билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида Тошкент политехника коллежи негизида фуқаро авиацияси соҳасидаги таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Учрашув натижасида самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва ҳаво кемаси саҳнида сервис бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун Инҳа Техник коллежи ўқув дастурини Тошкент политехника коллежида қўллаш бўйича Ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Бундан илгарироқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан Тошкентдаги Турин политехника университети ўртасида авиация соҳасида кўп томонлама ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Меморандумда университетнинг ”Авиакосмик инжиниринг” бўйича янги ўқув йўналишини очиш, унда талабаларни ва магистрантларни академик тайёрлаш кўзда тутилган. Авиакомпания ёш мутахассисларнинг Ўзбекистон фуқаро авиацияси тизимига муваффақиятли интеграциясини таъминлаш учун уларга ўқув жараёнида ўз бўлинмаларида амалий машғулотлар ўтказиш имкониятини бериш орқали профессионал малакаларни эгаллашларида максимал ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўқув-машқ маркази негизида Учувчилар мактабини ташкил қилиш бўйича ҳам ишлар давом этмоқда. Бугунги кунда авиакомпаниянинг Ўқув машқ маркази Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлиги назорат қилиш бўйча давлат инспекциясининг учувчиларни тайёрлаш юзасидан Сертификатини олди.

Учувчилар тайёрлаш учун дастлабки номзодларни қабул қилишни 2018-йилнинг баҳорида бошлаш режалаштирилмоқда.

Авиация учун кадрлар тайёрлашнинг вертикал тизимини амалга ошириш учун олдинга яна бир қадам қўйилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг