Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 07/01/2022 Uzbekistan Airways талабалар учун чегирмаларни узайтирди
Uzbekistan Airways талабалар учун чегирмаларни узайтирди

2021/2022-ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари,  академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани боис «Uzbekistan Airways» АЖ 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички рейсларга 50% чегирма муддатини узайтирди.

10 январга қадар харид қилинган авиачипталар 23 январгача режалаштирилган рейсларга бепул қайта брон қилинади.  

Шунингдек, авиакомпания жорий йилнинг 20 – 23 январь кунлари қўшимча рейсларни амалга оширади.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг