Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/09/2020 “Uzbekistan Airways” мунтазам халқаро қатновларни тикламоқда
“Uzbekistan Airways” мунтазам халқаро қатновларни тикламоқда

 

“Uzbekistan Airways” АЖ қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни босқичма-босқич қайта тиклашини мамнуният билан эълон қилади:

 

Тошкент-Дубай-Тошкент – 4 сентябрдан жума кунлари ҳафтада 1 марта;

 

Тошкент-Франкфурт-Тошкент – 10 сентябрдан пайшанба кунлари ҳафтасида 1 марта;

 

Тошкент-Олма-ота-Тошкент – 11 сентябрдан жума кунлари ҳафтада 1 марта;

 

Тошкент-Бишкек-Тошкент – 14 сентябрдан душанба кунлари ҳафтасида 1 марта;

 

Тошкент-Истанбул-Тошкент – 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябр;

 

Юқорида қайд этилган мамлакатлардан "Uzbekistan Airways" АЖ қатновлари орқали Ўзбекистонга парвозларни режалаштираётган йўловчилар COVID-19 учун PCR усули билан инглиз ёки рус тилларида топширилган синовнинг манфий натижаларини парвоздан камида 72 соат олдин тақдим этишлари  керак. (Синовнинг манфий натижаси бўлмаган тақдирда, йўловчиларни парвоз учун рўйхатдан ўтказиш рад этилади).

 

Агар Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Туркиядан мунтазам қатновлар билан келган йўловчилар COVID-19 учун тест натижалари манфий бўлган сертификатга эга бўлса, термометриядан ўтишлари ва ўзларини 14 кун изоляция қилиш мажбуриятини олган ҳолда анкета тўлдиришлари керак бўлади:

 

 * Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - доимий яшаш жойида

 * Чет эл фуқаролари учун – Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиш жойида.

 

Келгандан сўнг иситмаси ёки бошқа аломатлари бўлган йўловчилар “Тошкент” аэропортида кўрикдан ўтказилади.  PCR тестининг ижобий натижаси бўлган йўловчилар даволаниш учун касалхонага ётқизилади.

 

Сиздан, агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари юқоридаги мамлакатларга учишни хоҳласалар, борадиган мамлакатнинг санитария талабларини мустақил равишда аниқлаб олиш ва авиачипта сотиб олишдан олдин, юқорида кўрсатилган мамлакатларга кириш ҳуқуқини берадиган тегишли асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш кераклигига эътибор қаратишингизни илтимос қиламиз.

Сиз ушбу қатновларга чипталарни авиакомпания веб-сайтидан, мобиль илова орқали, шунингдек, “Uzbekistan Airways” АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги савдо агентларидан сотиб олишингиз мумкин.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг