Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 13/02/2019 Uzbekistan Airways авиакомпанияси Boeing корпорацияси билан шартнома имзолади
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Boeing корпорацияси билан шартнома имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --

Uzbekistan Airways авиакомпанияси ва Boeing корпорацияси Boeing-787 Dreamliner самолётлари учун шассиларни тезда алмаштириш дастури бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Америка ишлаб чиқарувчиси матбуот хизмати хабар қилди.

«Мазкур дастур техник хизмат кўрсатиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради, авиакомпанияга самолётларни фойдаланишга тезда қайтаришга ёрдам бериб, асосий фаолиятига эътиборини қаратишга имкон яратади», — дейилади хабарда.

Дастур доирасида ташувчи жорий ёки капитал таъмирга муҳтож шассиларни Boeing захирасидаги бошқа сертификатланган шассилар комплектига алмаштириши мумкин. Мазкур оператор учун шартнома имзолаш, капитал таъмир жараёнини режалаштириш ва бошқариш талаб қилинмайди.

Uzbekistan Airways Boeing-787 самолётларидан 2016 йилда фойдаланишни бошлаган. Ўша йили авиакомпания Boeing билан биргаликда Тошкентда Самолётлар композит панелларини таъмирлаш марказини очди.

Ҳозирда авиакомпания паркида учта «Орзудаги лайнер» мавжуд бўлиб, 2020 йилгача яна учта шундай самолётга эга бўлишни режалаштирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг