Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 02/08/2023 Уй-жой нархлари ҳудудлар бўйича гуруҳлаб чиқилди
Уй-жой нархлари ҳудудлар бўйича гуруҳлаб чиқилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023-йилнинг II чораги учун olx платформасида таклиф этилаётган уй-жой нархларини ҳудудлар (115 та ҳудуд) бўйича гуруҳлаб чиқди. II чорак давомида ҳудудлар бўйича 432 893 та маълумот тўпланди ва интерактив веб саҳифа кўринишига келтирилди.

Вилоятлар бўйича уй-жойнинг ҳар бир квадрат метри учун нархлар 10 гуруҳга ажратилди. Нархлар энг арзон ҳудудлар биринчи гуруҳга (ҳар бир квадрат метр учун 390 доллардан), энг қимматлари эса ўнинчи гуруҳга киритилди (бу гуруҳда уй-жойнинг ҳар бир квадрат метри учун 1251,69 долларгача кузатилган). Ҳар бир гуруҳ 86,15 долларлик нарх оралиғини ифодалайди. 

2023-йилнинг II чорагида ҳудудлар орасида энг юқори ўртача нарх Тошкент шаҳрида қайд этилди, яъни 1251,69 АҚШ доллари. Шу боис у нарх сегментацияси бўйича энг юқори 10-гуруҳга киритилди. Самарқанд шаҳри (753,03 АҚШ доллари) нарх сегментация бўйича 6-гуруҳдан ўрин олди. Ўртача нархлар пастроқ бўлган Наманган, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари 2-гуруҳдан жой олди. Республика бўйича энг минимал нарх Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг