USP ва Марказ ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи муҳокама қилинди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
USP ва Марказ ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи муҳокама қилинди

USP ва Марказ ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи муҳокама қилинди

USP ва Марказ ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан пойтахтимизда ўтказиладиган тадбир доирасида USP (United States Pharmacopeia)нинг Жамоатчилик сиёсати ва регулятор ишлари директори Закия Ал-Курди, марказ директори Алишер Темиров билан учрашув ўтказди.

USP (United States Pharmacopeia) — АҚШ Фармакопеяси, дори воситалари, биологик маҳсулотлар ва озиқ-овқат қўшимчаларининг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган мустақил, ташкилот бўлиб, у халқаро миқёсда тан олинган стандартлар ишлаб чиқади ва лаборатория синовлари, ўқув дастурлари ҳамда техник ёрдам орқали соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлайди. Ташкилот фаолияти дунё бўйлаб фармацевтик назорат ва сифатни оширишга қаратилган.

Учрашувда 2025–2026 йиллар учун қўшма иш режаси муҳокама қилинди. Жумладан, ҳар йили минтақавий регуляторлик учрашувини ташкил этиш, USPнинг ўқув дастурларидан фойдаланиш имкониятлари, Техник қўмита кўмагида мураккаб лаборатория синовларини амалга ошириш, шунингдек, дори воситалари учун танқислигини аниқлаш бўйича USP тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари каби масалалар кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) GBT баҳолаши ва лабораторияларнинг ЖССТ преквалификациясидан муваффақиятли ўтиш жараёнида USP экспертларининг кўмаги, USP ва Марказ ўртасидаги амалдаги преференциал келишувни янгилаш, ҳамда USP томонидан тақдим этилиши мумкин бўлган бошқа қўллаб-қувватлаш йўналишлари муҳокама этилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва фармацевтика маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг