Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 10/08/2023 Ургутда Тожикистондан олиб ўтилган 8,3 кг. «опий» гиёҳванд моддаси аниқланган
Ургутда Тожикистондан олиб ўтилган 8,3 кг. «опий» гиёҳванд моддаси аниқланган

Ургут туманида яшовчи, 1978 ва 1986 йилларда туғилган опа-сингил 911 гр. «опий» моддасини 12 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Улар ушбу ажал оғусини мазкур туманда яшовчи, 1990 йилда туғилган 2 нафар шахсдан олганликлари аниқланиб, улар ҳам қўлга олинган. 

Шунингдек, мазкур 1990 йилда туғилган шахсларнинг яшаш хонадонларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати вақтида, улардан бирининг уйидан 228 гр. «опий» ва иккинчисининг уйидан эса 7 кг. 187 гр. «опий» моддаси холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, тезкор тадбир давомида олинган жами 8 кг. 326 гр. «опий» моддаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур 4 нафар фуқарога нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг