Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 15/06/2016 “Ургенч” халқаро аэропорти нуфузли танлов ғолиби бўлди
“Ургенч” халқаро аэропорти нуфузли танлов ғолиби бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ургенч” халқаро аэропорти “МДҲ давлатларидаги энг яхши аэропорт” нуфузли танловининг “2015-йилдаги МДҲ давлатларидаги энг яхши аэропорт” ҳамда “Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун” номинациялари бўйича ғолиб бўлди. Мазкур танлов “Аэропорт” фуқаролик авиацияси ассоциацияси томонидан ўтказилди.

Жорий йилнинг 14-июнь куни ғолибга соврин топшириш маросими бўлиб ўтди. “Аэропорт” фуқаролик авиацияси ассоциацияси Бош директори Виктор Горбачёв тантанали равишда Фахрий ёрлиғ ва Ассоциация Кубогини топширди.

Мазкур танловда Ўзбекистондаги аэропортлар узоқ йиллардан бери қатнашиб келишади ҳамда турли номинацияларда ғолибликни қўлга киритишади. Жумладан: “Бухоро” – саккиз карра, “Самарқанд” – ўн бир карра, “Ургенч” – уч карра ғолиб ҳисобланади.

“Ургенч” аэропорти учун бу нуфузли танловдаги тўртинчи ғолибликдир. 2015-йилда аэропорт обслужил и отправил 133440 нафар йўловчига хизмат кўрсатилди, 13,431 тонна почта, 12,990 тонна пуллик багаж, 23,749 тонна юк, шунингдек, 35 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар мазкур аэропорт хизматидан фойдаланишган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг