Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 26/03/2021 Union Pay халқаро карталари энди HUMO тармоғида қабул қилинади
Union Pay халқаро карталари энди HUMO тармоғида қабул қилинади

2021 йил 23 март куни Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва  UnionPay International (UPI) тўлов тизими ўзаро ҳамкорлик бошлаганини эълон қилдилар. Энди UnionPay карта эгалари товар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишлари, шунингдек бутун Ўзбекистон бўйлаб HUMO терминал ва банкоматлари орқали нақд пулларни ечиб олишлари мумкин.

«Биз илғор ва қулай ечимларни тақдим этиш ҳамда хорижий меҳмонлар учун қўшимча имкониятларни яратиш устида ишлашни давом этамиз. Мен HUMOнинг халқаро ҳамкорлари рўйхатидан VISA ва Mastercardдан сўнг UnionPay ҳам ўрин олганидан хурсандман. Ишончим комилки, UnionPay халқаро карталари эгалари алоқасиз тўлов қулайликларини ижобий баҳолашади. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, UnionPay  карталаридан тўловларни қабул қилишни бошлаш учун тадбиркор банкка бориши шарт эмас, онлайн янгиланишдан сўнг терминал дарҳол карталар билан ишлашга тайёр бўлади», – дейди МБПМ директори Курбанов Шухратбек.

Шундай қилиб, МБПМ иш бошлаганидан 2 йил ўтмай, тўртта тизимнинг карталарига хизмат кўрсатишни бошлади: HUMO, Mastercard, VISA, UnionPay International.

2021 йил март ойига келиб республика бўйлаб 4 100 дан ортиқ банкоматлар ва 230 000 та терминаллар ўрнатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг