Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 18/11/2024 UNIDO вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

UNIDO вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15-ноябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги биносида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) вакиллари билан Ўзбекистонда эко-индустриал парклар дастурини ишлаб чиқиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда халқаро маслаҳатчи Жан Пол Готе ҳамда UNIDO вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Яшил иқтисодиётга ўтиш ва ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Саноат сиёсатини амалга ошириш департаменти вакиллари иштирок этди.

Учрашувдан кўзланган мақсад Глобал эко-индустриал парклар дастури доирасида “Ўзбекистон Республикаси саноат зоналарини эко-индустриал паркларга трансформатция қилишни техник қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилишдан иборат.

Шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда UNIDO билан ҳамкорликда Ўзбекистонда яшил иқтисодиёт, тоза энергия ҳамда айланма иқтисодиёт тамойилларини ўз ичига олган эко-индустриал паркларни барпо этиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олинди.

Ушбу эко-индустриал парклар саноат корхоналарида яшил ўсиш тамойилларини жорий қилиш, иқтисодий-ижтимоий ва экологик масъулиятни ошириш ҳамда экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.

Учрашув сўнгида, томонлар мазкур соҳада ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг