Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Ўзбекистон 07/09/2024 UNDP ва GEFнинг Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойларини қуриш бўйича лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилинди

UNDP ва GEFнинг Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойларини қуриш бўйича лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (UNDP) ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва Уй-жой Коммунал Хўжалиги Вазирлиги томонидан хамда Глобал Экологик Жамғармаси (GEF) молиявий кўмагида амалга оширилаётган "Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасининг якуний тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда лойиха манфаатдор тарафлари булган вазирлик ва идоралар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, ҳамкор тижорат банклари вакиллари ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ҳузуридаги Бюджeтдан ташқари Тармоқлараро энeргияни тeжаш жамғармаси мутахассислари иштирок этди.

Бугунги кунда мамлакатда ишлаб чиқарилган энергиянинг деярли ярми турар-жой бинолари томонидан истеъмол қилинади. Шу билан бирга, Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларида умумий иссиқхона газлари чиқиндиларининг қарийб 40 фоизи уй-жой сектори ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қурилаётган уй-жойларнинг 70% дан ортиғи қишлоқ жойларга тўғри келади. Шунга кўра, уй-жой секторидаги табиий ресурсларга босим, айниқса, мамлакат аҳолисининг деярли ярми яшайдиган қишлоқ ҳудудларида яққол намоён бўлади. Умуман олганда, UNDP/GEF лойиҳаси Ўзбекистон худудларида жадал ривожланаётган уй-жой қурилиши секторини энергия самарадор технологиялар ва қурилиш материалларини молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш, синаб кўриш, кенг кўламда оммалаштириш, хамда қишлоқ аҳолисининг кам-углеродли турар-жой биноларига бўлган талабини ошириш воситалари орқали иссикхона газлари чикиндиларини камайтиришни таъминлайдиган янада баркарор ривожланиш йулига утказишга каратилган. 

Лойиҳани сарҳисоб қилиш жараёнида мутахассислар уни амалга оширишнинг асосий натижаларини қайд этдилар. Хусусан, турар-жой биноларига тааллукли катор курилиш нормаларида энергия самарадорлигига булган талаблар кучайтирилди, хамда иккита янги меъерий хужжат ишлаб чикилди. Бу уз навбатида келажак лойихаларнинг ресурс тежамкорлигини ошишига, хамда табиатга булган салбий таъсирини камайтиришга асос бўлди. Таъкидланганидек, лойиҳа томонидан ўрнатилган ускуналарнинг 20 йиллик хизмат муддати давомида тахминан 33,2 миллион мегажоул (МЖ) энергияни тежалади, бу эса дастлаб режалаштирилган мақсадлардан сезиларли даражада юқори. Лойиҳа тадбирларини амалга ошириш натижасида 20 йил давомида иссиқхона газлари эмиссияси 17,5 миллион тонна CО2 эквивалентига (CО2е) камайиши кутилмоқда, бу иқлим ўзгаришига қарши курашишга катта ҳисса қўшилаётганидан далолат беради.

Лойиҳа томонидан яшил ипотека механизми доирасида 1328 хонадонда қайта тикланадиган энергия ускуналарини ўрнатиш учун субсидияр ажратилганлиги барқарор молиялаштириш йўлидаги муҳим қадамдир. Шу билан бирга, аҳоли ва манфаатдор томонлар ўртасида ўтказилган кенг кўламли ахборот кампанияси энергия тежамкор ва кам углеродли уй-жойларга булган қизиқишни оширди.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳани амалга ошириш жараёнида аёллар ва эркаклар лойиҳа доирасида яратилган имкониятлардан тенг фойдаланишлари учун гендер тенглигини таъминлашга катта эътибор қаратилди.

Якуний тадбир давомида Ўзбекистонда энергия самарадорлиги ва яшил молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашган бошқа халқаро ташкилотлар, жумладан, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки (ADB) тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди. 

“БМТ Тараққиёт Дастури бугунги кунда лойиҳанинг эришган ютуқларини нишонлаш учун ҳамкорларимиз сафига қўшилганидан мамнун. Унинг тез ривожланаётган қишлоқ уй-жой секторини декарбонизатсия, яъни углеродсизлантиришга қўшаётган ҳиссаси барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида муҳим қадамдир,” – деди БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фудзии.

Тадбир якунида UNDP/GEF лойиҳаси Ўзбекистоннинг қишлоқ худудларида энергия тежамкор ва барқарор қурилишни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратгани таъкидланди. Лойиҳа мутахассислари эришилган натижалар аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва соғлом муҳитни шакллантиришга ёрдам беришига ишонч билдирдилар.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг