Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2024 Умумтаълим мактабларидаги давомат қандай?
Умумтаълим мактабларидаги давомат қандай?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давомат билан боғлиқ ҳолатни ўрганди. 

Таҳлил натижасида қуйидагилар аниқланди:

2022-йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023-йилга келиб 82,5 фоизга тушган.

Ҳудудлар бўйича давоматнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (57,8 фоиз), Жиззах (76,9 фоиз), Тошкент (75,8 фоиз) ва Фарғона (79,8 фоиз) вилоятларида кузатилган. Энг юқори кўрсаткичлар эса Бухоро (89,1 фоиз), Сурхондарё (88,3 фоиз) ва Қашқадарё (88,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Предметлар кесимида, бошланғич синф ўқувчилари орасида энг паст давомат кўрсаткичлари ўзбек тили ва математика предметларида кузатилган. 

Ўрта синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, адабиёт ва инглиз тили фанлари, юқори синф ўқувчилари орасида ҳам ўзбек тили, информатика, алгебра ва инглиз тили фанларида давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган.

Ота-оналар орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, бетоб бўлиб қолиши (75,4 фоиз), ота-онасига ишларда ёрдам бериши (8,9 фоиз), ота-онаси ишга чиқиши кераклиги, 6 ёшгача бўлган болаларга қарайдиган бошқа одам йўқлиги (3,1 фоиз), хусусий ўқитувчи/репетитор билан ўқиши (1,7 фоиз), мактабга бориши учун қўшимча харажатларга маблағ етишмаслиги (1,1 фоиз) ўқувчиларнинг дарс қолдиришидаги асосий сабаблардир. Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 8,5 фоизи фарзанди нима сабабдан дарс қолдирганини билмаслигини айтган. 

PISA (ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур) маълумотларига кўра, Ўзбекистонда дарсларни кетма-кет уч ой қолдирган ўқувчилар улуши 18,5 фоизни ташкил этган (PISAда иштирок этган мамлакатлар орасидаги ўртача кўрсаткич 10,3 фоиз). Бу кўрсаткич ўғил болалар орасида қиз болалар орасидаги кўрсаткичга нисбатан юқорироқ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг