Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 05/07/2016 UMS ва Huawei қўшма акция эълон қилишди
UMS ва Huawei қўшма акция эълон қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Янги Huawei смартфонлари эгалари UMS мобил операторидан ярим йилга 18 000 мегабайт бонусга эга бўлишлари мумкин.

UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори ва Huawei (Huawei Technologies Tashkent ХК МЖЧ) компанияси навбатдаги қўшма акция йўлга қўйилганлиги ҳақида эълон қилишди. Акция шу йилнинг 1 июлидан 30 сентябригача ўтказилади ва Huawei смартфонларининг бир қатор моделлари: GR3, GR5, G8, Mate8, P8/P8lite ва P9/P9lite учун амал қилади. Ушбу қурилмаларни харид қилган фойдаланувчилар UMSнинг «Huawei OnNet 3000 Мб» махсус хизматини, яъни 6 ой давомида ҳар ой тақдим этиладиган 3000 мегабайт ҳажмдаги Интернет-тўпламларни улаб олишлари мумкин. Компаниянинг амалдаги абонентлари, шунингдек, “Супер 0” хизматини бепул улаш имкониятига эга бўлишади.

«UMS data-операторининг мобил Интернети уланган Huawei смартфонлари – бу инновациялар, сифат, ишонч ва тезкорликни қадрлайдиганлар, замон билан ҳамнафас бўлишга интиладиганлар танловидир, – дея акция бошланишига изоҳ берди «UMS» МЧЖнинг сотувлар ва хизмат кўрсатиш бўйича директори Юрий Свечников. – Барча замонавий талабларга жавоб берадиган ва қулай нархга эга Huawei смартфонини харид қилиш ва шу билан бирга UMSдан бонус олиш – бу компаниянинг амалдаги ва янги абонентлари учун қулай имконият, ва умид қиламизки, улар таклифимизга муносиб баҳо беришади».

Акцияда иштирок этаётган Huawei смартфонларининг аксарият модел ва турлари 4G LTE тармоғининг 800 МГц (FDD, 20 Band) диапазонида ишлай олади. Шундай экан, акция доирасида абонентлар нафақат замонавий мобил қурилмалар ёрдамида мобил Интернетга бепул кира олишади, балки UMSнинг маълумотлар узатиш хизматидан 4G LTE тезлигида фойдалана олишади.

«Huawei компанияси инновацияларни жорий қилишдаги юксалишини исботлаган холда Интернетдан максимал қулай тарзда фойдаланишга мўлжалланган қурилмаларни ишлаб чиқаришга интилмоқда. Ҳусусан, қўшма акция доирасида биз тўртинчи авлод тармоқларида ишлай оладиган энг замонавий смартфонларни таклиф этмоқдамиз. Бу эса UMS компанияси томонидан 4G LTE тармоғи ишга туширилган пайтда ўта ўринлидир, – дея таъкидлади Huaweiнинг Ўзбекистондаги корпоратив коммуникациялари раҳбари Даврон Азизов. – Қурилмаларимиз учинчи авлод тармоқларида ишлаш учун ҳам ўта қулай бўлиб, улар ёрдамида видеоқўнғироқ хизматидан фойдаланиш, Интернетда тезкор сёрфинг қилиш, катта ҳажмдаги маълумотлар, аудио- ва видеоконтентларни юклаб олиш, замонавий онлайн ўйинлар ўйнаш мумкин. Шуни ҳам қўшиб ўтмоқчиманки, ушбу акция UMS компанияси билан биргаликда ўтказилаёткан лойиҳаларнинг биринчиси эмас ва ўйлайманки, бундай самарали ҳамкорлик кейинчалик ҳам давом этади».

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг