Абонентларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан холда компания қишлоқ жойларида тармоқ қамровини кенгайтиришга, шунингдек тармоққа ўта юқори оғирлик тушадиган аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда тармоқ сиғимини кенгайтиришга интилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида янги база станциялари ўрнатилди. Бунинг натижасида Кўктерак ва Тулаби қишлоқлари ҳамда атрофдаги бошқа ҳудудларнинг аҳолиси «учинчи авлод» тармоқларида овозли алоқадан ҳамда юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Бухоро ва Фаргъона шаҳарлари, шунингдек Тошкент шаҳрининг Учтепа, Чилонзор, Шайхонтохур, Юнусобод, Яшнобод туманлари ҳудудлари ва атрофларида янги база станцияларини ўрнатиш ҳисобига тармоқ сиғими янада кенгайтирилди.
- Бу чора-тадбирларнинг асосий фойдаси – иложи борича кўпроқ абонентларга барқарор юқори тезликда бўлган маълумотлар узатиш хизматини тақдим этишдир, - дейди UMS Бош директорининг техник масалалар бўйича ўринбосари Евгений Лукянчук. – Тармогъимизда мобил Интернетга уланган мосламалар сони кескин ортиб бораётганини кўриб турибмиз. Бундай шароитда инфратузилмани доимий тарзда ривожлантириш талаб этилади; тармоқ сиғими кенгайиши оқибатида овозли трафик, видео кўриш ёки Интернет-сёрфинг учун тегишли сифат даражаси таъминланади.