Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 04/07/2016 UMS алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун ижтимоий акция ўтказди
UMS алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун ижтимоий акция ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Universal Mobile Systems (UMS) мобил оператори пойтахт ва Тошкент вилоятидан бўлган алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун “Чегарасиз олам” шиори остида ижтимоий акция ўтказди.

Корпоратив ижтимоий жавобгарлик (КИЖ) доирасида ўтказилган “Чегарасиз олам” акциясининг мақсади болаларни пойтахтимизнинг маданий йодгорликлари билан таништириш ва Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонлари учун очилаётган замонавий имкониятлар билан таъминлашдан иборат бўлди.

Акцияда алоҳида эҳтиёжга эга 50дан зиёд болалар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди. Улар учун UMS компанияси томонидан даблдекерларда (икки қаватли автобусларда) Тошкент шаҳри ва унинг кўзга кўринган жойлари бўйлаб саёхат уюштирилди. Ушбу тадбирни ўтказишда UMSга Болалар ижтимоий мослашуви республика маркази, Қибрай туманидаги “Опа-сингиллар” ногирон аёллар уюшмаси ҳамда “Tashkent city tour” лойиҳаси муаллифи “Aznur Travel” туристик компанияси бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг