Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 08/08/2023 «Умра» хизматлари фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади
«Умра» хизматлари фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади

«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й. ) қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг «Умра» хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

«Умра» хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

«Умра» хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

«Умра» хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

«Умра» хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

«Умра» хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари (транспорт, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, виза тўловлари ва бошқалар) «Умра» хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;

мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;

1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.

2023 йил 1 октябрдан «Умра» хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг