Валюта курслари 14/10/2024
$1 – 12780.14
UZS – 0.09%
€1 – 13980.20
UZS – 0.14%
₽1 – 133.11
UZS – 1.49%
Қидириш
Ўзбекистон 14/10/2024 «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

- зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

- штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

- вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

- 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни «Зиёрат» жамғармасига захира қилиб қўйиш;

- ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

- зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат «Умра» визасини расмийлаштириш;

Бунда «Умра» визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг