Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 01/04/2024 Учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиблари ва ҳуқуқий оқибатлари
Учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиблари ва ҳуқуқий оқибатлари

Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Қонунчиликда янгиликлар”га бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Адлия вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Геоинновация маркази” ДУК мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги янгиликлар, аҳолига яратиб берилаётган имкониятлар хусусида маълумот берилди.

Шунингдек, анжуманда соҳа мутахассислари томонидан “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–921-сон Қонун мазмун-моҳияти ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил ёритиб берилди.

Хусусан, Қонунга мувофиқ Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қо'лланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидагича жазоланади:

БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (8 млн 500 минг сўмдан 17 млн сўмгача) миқдорда жарима;

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

3 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимчалар киритилди: Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини мусодара қилиб, БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади. Илгари бу норма мавжуд эмас эди.

Бунда, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун аввал маъмурий кейин жиноят жавобгарлик белгиланди. Аввал тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг