Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 11/10/2023 Учтепа туманида икки ишчи ернинг ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлди
Учтепа туманида икки ишчи ернинг ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлди

Учтепа туманида икки ишчи ернинг ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлди 

Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокимлиги чуқур қазиш вақтида ернинг ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берди. 

11 октябрь куни соат 14:20 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинган эди. 

Қидирув-қутқарув ишлари давомида 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолганлиги тасдиқланди. Шулардан 2 нафар ҳалок бўлган фуқаролар жасадлари, шунингдек, қутқаручиларнинг тезкор сай-ҳаракатлари натижасида 1 нафар фуқаро тирик ҳолда тупроқ остидан олиб чиқилган. Тан жароҳати олган фуқаро шифохонага ётқизилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа жойига 16 нафар қутқарувчидан иборат иккита қутқарув гуруҳи тезкорлик билан етиб келган.

Маълум қилинишича, Бешкайроғоч кўчасидаги коллектор қурилишида “Шафоат” МЧЖнинг 5 нафар ишчиси ишлаган. Ўпирилиш натижасида икки ишчи ҳалок бўлди, яна бири касалхонада, қолган икки ишчининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг