Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 20/11/2024 Туркманистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси намойиш этилмоқда

Туркманистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси намойиш этилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 20 ноябрь куни Туркманобод шаҳрида иккинчи Туркманистон-Ўзбекистон минтақалараро форуми доирасида “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиши бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов, Туркманистон Савдо-саноат палатаси раиси Мерген Гурдов, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон миллий стендида мамлакатимизнинг турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан халқаро стандартлар ва жаҳон бозорлари талабига жавоб берадиган инновацион ечимлар ва юқори сифатли маҳсулотлар намойиш этилди.

Кўргазма экспозицияси қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, шунингдек, автомобилсозлик, кимё, фармацевтика, нефт-газ, тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларни қамраб олган.

“Made in Uzbekistan” кўргазмаси Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор муваффақиятли тадбирларни давом эттиришда муҳим қадам бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг