Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2018 Туркманистон Президенти Ўзбекистонга келади
Туркманистон Президенти Ўзбекистонга келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хажиевни қабул қилди. В.Хажиев Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг 14-мажлиси ишида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мулоқотлари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Қайд этилганидек, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон мунтазам мулоқоти давлатлараро алоқаларнинг илдам ривожланиши учун асосдир.

Суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбирларга – Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувлари ва Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференцияга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Музокараларда Туркманистон Элчиси Шири Шириев иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг