Туркиядан 2 ойда Ўзбекистонга 22,5 минг нафар турист келган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 22,5 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,3 минг нафарга ёки 57,8 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Туркия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
хизмат юзасидан – 9 396 нафар;
сайёҳлик – 6 884 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 6 069 нафар;
тижорат – 92 нафар;
ўқиш – 68 нафар;
даволаниш – 11 нафар.