Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 25/05/2023 Туғишгача бўлган парвариш сифатини ЖСТ тавсияси асосида ошириш
Туғишгача бўлган парвариш сифатини ЖСТ тавсияси асосида ошириш

Тошкент шаҳрида 24 майда тренерларга мўлжалланган «Илмий исботларга асосланган антенатал парвариш» номли биринчи тренинг якунланди. Мазкур тадбир Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази базасида ўтказилди.

Тренингнинг ўзига хослиги — унинг биринчи бўғин, яъни поликлиника, амбулаториялар мутахассисларига йўналтирилганлигидадир.

Бунда 9 кун давомида шифокорлар теоретик билимлар олди, кейин эса яна 4 кун ўз дарс бериш кўникмаларини чархлади.

Кейин эса сертификатга эга бўлган мутахассислар ўз ҳудудларида ўқитиладиган курсларга тренер сифатида дарс ўтишга жалб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНФПА кўмагида ўтказилаётган лойиҳа 1,5 йилга мўлжалланган.

Агар авваллари Республика миқёсидаги марказлар бирламчи бўғин мутахассисларининг малакасини ошириш билан кам шуғулланган бўлса, бугун ушбу ҳолат кескин ўзгаради. Сўнги пайтларда қабул қилинаётган тегишли Президент қарорлари ва фармонлари мана шунга йўналтирилган.

Республиканинг барча ҳудудларидан 37 нафар оилавий шифокорлар ва акушер-гинеколог шифокорлар тренерлар учун тренинг (ТОТ) биринчи

иштирокчилари бўлди. Улар поликлиникада ишлай туриб, туғишгача парвариш ишларини олиб боради. 

Тайёрланган тренерларнинг 2,5 йил давомида бирламчи тиббиёт-санитар хизматларининг 40 минг тиббиёт ходимларини

ўқитилишини қамраб олиши режалаштирилган. Шу туфайли Республика акушерлик ва гинекология марказида бу йўналишдаги тренерларни тайёрлаш учун кейинги тренингларни ўтказиш режалаштириляпти. 

Бўлажак тренерлар антенатал парвариш (туғишгача ёрдам) бўйича ЖСТнинг охирги тавсияларига мувофиқ илмий исботларга асосланган билим олади ва кўникмаларини оширади. Бу ҳомиладор аёл тиббий хизматнинг ташкиллаштирилган тизимидан оладиган бир бутун тиббий хизматлар мажмуасидир. 

Яхши ташкил этилган антенатал парвариш ҳомиланинг, янги туғилган чақалоқнинг ёки онанинг саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларни ўз вақтида аниқлаши ва огоҳлантириш керак бўлади. Унинг, шунингдек аёлда ҳомиладорлик ва туғишга нисбатан позитив кайфият шаклланишига ёрдам кўрсатилиши ҳам кўзда тутилган.

Туғишгача бўлган парваришни бажарадиган шифокорлар вазифасига ҳомиладорлар аёлларга, ҳамда уларга ёрдам кўрсатадиганларга билим бериш, уларни ўқитиш ҳам киради.

Мутахассислар шуни тушунишлари керакки, туғишгача парваришнинг ҳар қанақанги янги элементлари ва схемалари фақат илмий баҳолар асосида қўлланилиши керак. Фойдаси исботланмаган муолажалар ва ҳаракатларни қўлламаслик, тавсия қилмаслик керак. 

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яхши ташкил этилган, илмий исботларга асосланган туғишгача парвариш онанинг ҳам, боланинг ҳам саломатлигида пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммонинг олдини олиш имконини беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг