Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 17/02/2019 Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 

Ҳукумат қарори билан Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматни кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали марказ биносида жойлашган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлинмалари томонидан кўрсатилади.

Давлат хизмати бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказида ўзи келган ҳолда амалга оширилади ҳамда марказ ходими томонидан электрон шаклда сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома;

ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

Давлат хизмати учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (30 409 сўм) герб йиғими ундирилади.

Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловни тўламаслик.

Марказ ходими томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб 2 соатда тегишли ФҲДЁ бўлинмаларига тақдим этилади.

ФҲДЁ бўлинмалари ҳужжатларни олганидан сўнг 2 иш кунида болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиради ҳамда 1 соатда Давлат хизматлари марказига юборади.

Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг