Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 30/04/2019 Транзит юк ташишларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар аниқланди
Tranzit yuk tashishlarni amalga oshirishda yuzaga kelayotgan muammolar aniqlandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Куни кеча Марказий темирйўлчилар маданият саройида транспорт логистикасидаги муаммолар юзасидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда транспорт соҳасининг барча мутасадди вакиллари, Республика транспорт прокуратураси ва тегишли ташкилотлардан мутахассислар иштирок этди.   

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда 120 нафардан ортиқ ишбилармон қатнашди. Унда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига маъсуллардан тўлиқ жавоб олишди. Шу билан бирга баъзи муаммолар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Йиғилиш давомида экспорт, импорт, транзит юк ташишларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан барча транспорт турларида юк жўнатиш ва қабул қилиш, қўшимча қулайликлар яратиш, преференсиялар тақдим этиш, тариф сиёсати борасида таклифлар билдирилди.

Анжуман якунига кўра, ишбилармонлар талаб ва таклифлар ёрдамида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, шу орқали юзага келган муаммоларни ҳал этиш белгилаб олинди. Эндиликда бундай учрашувларни мунтазам ташкил этишга келишилди.

Манба: Ахборот-таҳлилий медиа маркази.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг