Транспорт вазирлиги ва KPMG Ўзбекистон транспорт секторида SAPни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири ўринбосари Илхомжон Абдугафаров раҳбарлигида бўлиб ўтган учрашувда компания вакиллари автомобиль ва темир йўл соҳаларида консалтинг хизматларини кўрсатиш имкониятлари юзасидан батафсил маълумот беришди.
Шунингдек, компания SAP тизимини жорий этишни таклиф қилди – бу бизнесни бошқариш учун кенг қамровли компьютер тизими бўлиб, маълумотларни бирлаштириш, жараёнларни автоматлаштириш, ресурсларни бошқаришда кўмаклашиш, ҳисоботлар тайёрлаш ва таҳлил ўтказиш имконини беради.
SAP – компанияларга тезроқ, аниқроқ ва камроқ хатолар билан ишлашга ёрдам берадиган ақлли платформадир. Томонлар автомобиль ва темир йўл соҳасида SAP тизимини жорий этиш бўйича истиқболли лойиҳаларни муҳокама этишди.