Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 14/08/2025 Транспорт вазирлиги ва Корея Эксимбанки Тошкент-Самарқанд янги автомобиль йўлининг тафсилотларини муҳокама қилди

Транспорт вазирлиги ва Корея Эксимбанки Тошкент-Самарқанд янги автомобиль йўлининг тафсилотларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 август куни “Тошкент – Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш жараёни муҳокама этилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 февраль куни “Тошкент – Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ишлаб чиқиш жараёнларига «старт» берилган эди.

Транспорт вазири ўринбосари Ж. Чориев, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти, “Korea Eximbank” ҳамда “Saman Engineering” компанияси ўртасида лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш доирасида амалга ишлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда янги темир йўл трассаси, темир йўл инфратузилма объектлари жойлашуви ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг