Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 28/04/2019 Трамп Саудия Арабистони билан нефть экспортини оширишга келишиб олди
Tramp Saudiya Arabistoni bilan neft eksportini oshirishga kelishib oldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – АҚШ президенти Доналдь Трамп Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар билан нефть экспортини оширишга келишиб олганини маълум қилди.

Бу ҳақда Твиттердаги саҳифасида ёзган Трамп “бошқа давлатлар” айнан қайси давлатлар эканига аниқлик киритмади.

Ўтган йилнинг ноябрида Вашингтон Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаган ва ҳамкор давлатлардан Эрон нефтини сотиб олмасликни талаб қилиб, акс ҳолда харидорларга нисбатан санкция қўлланишини маълум қилган эди. Саккиз давлат: Ҳиндистон, Хитой, Тайван, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Греция ва Италия учун 180 кунлик истисно белгиланди. Бу истиснонинг муддати май ойининг бошида тугайди ва Вашингтон уни узайтирмоқчи эмас.

Дональд Трамп Эронга қарши чоралардан кейин унинг ўрнини ОПЕКка аъзо давлатлар, хусусан, Саудия Арабистони босиши мумкинлигини айтганди.

Манба: Azon.uz расмий канали.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг