Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг 5 январь куни “Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари қуйидагича қилиб белгиланди ва 2018 йилнинг 1 февраль кунидан амалга киритилади: 4−7 ёш — бир ой учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, 8−12 ёш — 40%, 13−17 ёш — 50%, 18 ёш ва ундан катталaр — 70%.
Ҳужжатда қайд этилишича, бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилади.