Валюта курслари 01/07/2025
$1 – 12694.97
UZS – 0.32%
€1 – 14878.50
UZS – 0.41%
₽1 – 161.60
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 30/06/2025 Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови: 1 июлдан 1226-сонли йўналиш ишга туширилади

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови: 1 июлдан 1226-сонли йўналиш ишга туширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент ва Чорвоқ орасида янги 1226-сонли автобус йўналиши амалга оширилади. Бу ҳақда «Тошшахартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Йўналиш «Метро Машиностроителлар — Чорвоқ» бўйича ташкил этилади. Йўловчиларни 47 ўринли замонавий MAN турдаги туристик автобуслар ташийди.

Ушбу автобуслар узоқ масофалар учун мўлжалланган бўлиб, кондиционерлар билан жиҳозланган ва юқори даражадаги қулайликни таъминлайди. Йўлкира тўлови 25 000 сўмни ташкил қилади, тўлов нақд пул ёки банк картаси орқали амалга оширилиши мумкин.

Жадвалга кўра, биринчи рейс ҳар куни соат 06:00 да «Метро Машиностроителлар» станциясидан йўлга чиқади.

Автобуслар ҳар 1,5 соатда ҳаракатланади. Йўл вақти тахминан 1 соат 30 дақиқани ташкил этади.

Охирги рейс Чорвоқдан соат 20:30 да йўлга чиқиб, Тошкентга соат 22:00 да етиб келади ва ҳаракатни метро бекатида якунлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг