Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 08/07/2016 Тошкентдаги видеоқайд қилиш тизими фойдаланишга тайёр
Тошкентдаги видеоқайд қилиш тизими фойдаланишга тайёр
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пойтахт ЙҲХБ ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи Зойир Саидалиевнинг norma.uz га берган маълумотларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги устидан тезкор видеокузатув тизими билан жиҳозлаш режалаштирилган барча 120 та чорраҳа бутунлай шай ҳамда уларда кузатув амалга оширилмоқда. Мазкур тизимдан фойдаланишни тартибга соладиган тегишли қонуний ҳужжат қабул қилингандан кейин автотранспорт воситалари эгалари жарималар ва кўрсатмалар ёзилган билдиришномаларни ола бошлайдилар.

З.Саидалиевнинг қайд қилишича, янги тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар учун жарималарни ундириш механизми қуйидагича бўлади:

- қоидабузарлик тўғрисидаги ахборот видеокузатув тизими орқали ахборот марказига узатилади;

- марказ уч кун муддатда автотранспорт эгасига у рўйхатдан ўтказилган манзил бўйича хабарнома юборади;

- ЙҲҚни бузувчи 60 календарь куни мобайнида унга ёзилган жаримани тўлаши керак;

- қоидабузарлик рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 61 куни тўлов амалга оширилмаган тақдирда қоидабузарнинг автомобили жарима майдонига жўнатилади.

Матбуот анжуманида ҳозир бўлган журналистларни шундай савол қизиқтирди: модомики ҳозирги вақтда қоидабузарликлар қайд қилинаётган экан, тизим ишига старт берадиган расмий ҳужжат чиққунга қадар қайд қилинган қоидабузарликларга нисбатан жарима санкциялари тақдим қилинадими? ЙҲХБ вакилининг қайд қилишича, бу саволга жавоб ўша кутилаётган ҳужжатда сақланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг