Тошкентдаги дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 12 медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Уч кун давом этган баҳсларда терма жамоамиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритди. Ушбу натижа эвазига дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида Япония ва Хитой термаларидан кейин учинчи ўринни эгаллашди.
Яна бир жиҳати, 12 та медаль билан термамиз “Катта дубулға” турнирларида медаллар жамғариш бўйича ўз рекордини янгилади. Бугунги кун қаҳрамонлари билан танишинг:
Олтин медаль:
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
Бронза медаль:
-90 кг: Нурбек Муртазоев
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
+100 кг: Алишер Юсупов