Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/03/2019 Тошкентда Вебстер университети очилди
Тошкентда Вебстер университети очилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг  таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди.

Марказ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вебстер университети томонидан таъсис этилади.

Вебстер университетининг Тошкент марказида 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланади ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Марказда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилади.

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

Абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Вебстер университети томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг