Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/06/2018 Тошкентда тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш мавзусида халқаро конференция бошланди
Тошкентда тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш мавзусида халқаро конференция бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида «Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Тадбирга ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкилотчилик қилишмоқда.

Икки кунлик анжуман терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализацияни олдини олишга ёшларни жалб қилиш зарурати ҳақида хабардорликни ошириш ва сиёсий тавсиялар ишлаб чиқишга бағишланади. Ҳукуматнинг юқори мартабали мансабдор шахслари, фуқаролик жамият ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ёшларни терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализацияни олдини олишга, айниқса таълим, оммавий ахборот воситалари, санъат ва спорт орқали жалб қилиш борасида мунозараларда қатнашиб илғор тажрибаларни алмашадилар. Учта ишчи гуруҳ алоҳида мавзулар устида ишлаши кўзда тутилган ва уларнинг асосида қатнашчилар Марказий Осиё учун сиёсий тавсиялар ишлаб чиқадилар.

Мавзулар доирасида Марказий Осиё минтақасидаги шарт-шароитларга, ҳамда ёшларни жалб қилиш орқали терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализацияни олдини олиш бўйича сиёсатни амалга оширишдаги инсон ҳуқуқлари ва суд-ҳуқуқ тизими мустақиллиги нуқтаи-назаридан вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилади.

Ушбу халқаро анжуман 2016 йилда Германия раислигида қабул қилинган ЕХҲТнинг терроризми олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича сайи-ҳаракатларини мустаҳкамлашга оид Министрлик декларацияси ва 2015 йилда Сербия раислигида қабул қилинган терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализацияни олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича Декларациясига жавобан ташкил этитаётган ва Ўзбекистонда ўтказилаётган биринчи тадбир ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг