Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 26/05/2023 Тошкентда субминтақавий тупроқ ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди
Тошкентда субминтақавий тупроқ ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Глобал тупроқ ҳамкорлиги (GSP), Субминтақавий Евросиё тупроқ ҳамкорлиги (EASP) ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси биргаликда тупроқ ресурсларини барқарор бошқаришни янада ривожлантириш мақсадида Тошкентда EASPнинг олтинчи ялпи мажлисини ташкил этди. Ялпи мажлиснинг мақсади Евросиё мамлакатларида ердан барқарор фойдаланиш ва ресурсларни бошқаришни рағбатлантириш бўйича EASP фаолиятини қайта тиклаш, шунингдек, минтақадаги тегишли устувор йўналишларни аниқлаш ҳисобланади.

Тадбир давомида Евроосиёдаги 12 та мамлакат вакиллари имконият ва истиқболларни, шунингдек, минтақада тупроқ ресурсларини барқарор бошқариш бўйича илғор тажрибаларни жорий этиш йўлидаги мавжуд тўсиқларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, ялпи мажлис иштирокчилари аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва билим алмашиш чора-тадбирлари тўғрисида келишиб олдилар. Евроосиё тупроқ ҳамкорлиги мажбуриятлари ўз ичига олган Тошкент Коммюникеси қабул қилинди.

Ялпи мажлисда Субминтақавий Евроосиё тупроқ ҳамкорлигининг янги иш режаси муҳокама қилинди ва ўзаро келишилди, янги раис ва раис ўринбосари сайланди. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ер ресурсларини бошқариш қўмитаси раиси ва мамлакатнинг Глобал тупроқ шериклиги бўйича координатори Мурат Темиржанов янги раис этиб сайланди. Беларусь Давлат университетининг Тупроқшунослик ва геоинформация тизимлари кафедраси мудири ва Глобал тупроқ ҳамкорлиги Миллий координатори Александр Черван раис ўринбосари бўлди.

Учрашув якунида Евроосиё тупроқ ҳамкорлиги координатори Наталия Родригес Эухенио шундай деди: «Мен барча масъул ходимларга Субминтақавий Евроосиё тупроқ шериклигининг олтинчи ялпи мажлисида фаол иштирок этгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу жуда самарали учрашув бўлди ва мен бошқарув вакиллари янгиланганидан хурсандман. Энди биз янги иш режасини муваффақиятли амалга ошириш ва минтақадаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва тупроқларимиз саломатлигига таҳдид соладиган асосий экологик муаммоларни ҳал қилиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз ва ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашишимиз керак».

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг