Валюта курслари 11/11/2024
$1 – 12822.98
UZS – 0.11%
€1 – 13823.17
UZS – 0.42%
₽1 – 131.24
UZS – 0.52%
Қидириш
Иқтисод 30/08/2016 Тошкентда “Савдо ва хавфсизлик” танлови ғолиблари тақдирланди
Тошкентда “Савдо ва хавфсизлик” танлови ғолиблари тақдирланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган “Савдо ва хавфсизлик” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 22-июлдаги қарорига асосан ўтказилаётган “Савдо ва хавфсизлик” кўрик-танлови савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектларининг хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Кўрик-танлов бу йил илк бор Тошкент шаҳри миқёсида ўтказилди. Унда ресторан, бар, кафе, чойхона кўринишидаги умумий овқатланиш шохобчалари, бозор, гипермаркет, супермаркет, минимаркет, киоск шаклидаги тадбиркорлик субектлари қатнашди. Танловнинг шаҳар босқичида 64 иштирокчи ўзаро баҳслашди.

Ҳакамлар ҳайъати ғолибларни аниқлашда обектларда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган замонавий технологияларнинг татбиқ этилиши, давлат стандартлари, гигиена, санитария, ёнғин хавфсизлигига оид норматив ҳужжатлар, қоида ва талабларларнинг бажарилиши, шохобчаларга ёндош ҳудудларнинг ободонлигига эътибор қаратди.

“Mind Azia” МЧЖ “Энг яхши йирик савдо объекти”, “Suxail Nur” МЧЖ “Энг яхши ўрта савдо объекти”, “Karamel” МЧЖ “Энг яхши савдо обекти”, “Ilk biznes” МЧЖ “Энг яхши ресторан”, “Mob Group” МЧЖ “Энг яхши кафе”, “New Lessor Group” МЧЖ “Энг яхши чойхона” номинацияларида ғолиб деб топилди.

Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланди. Концерт дастури барчага хушнудлик улашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг