Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 19/02/2016 Тошкентда онлайн интерактив хизматларни яратиш мухокама этилди
Тошкентда онлайн интерактив хизматларни яратиш мухокама этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йил 18 феврал куни “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш марказида Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) техник кўмаги асосида тадбиқ этилаётган “Самарали давлат бошқаруви учун э-ҳукумат” лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилган Ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг асосий мақсади бизнес жараёнларни такомиллаштириш ва бизнес фаолиятини рўйхатга олиш, мулкни рўйхатга олиш ҳамда давлат харидлари каби соҳаларда интерфаол онлайн хизматларини яратишдан иборат. Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, унга 17та асосий манфаатдор томонларнинг вакиллари, яъни юқорида келтирилган хизматларни кўрсатиш жараёнида бевосита иштирок этадиган ташкилотлар ва Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) Техник кўмаги лойиҳаси асосий ҳамкорлари киради.

Тадбирда таъкидлаганидек, лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши учун жараёнга жалб этилган ташкилотларнинг фаолиятини координация қилиш билан бирга улар ўртасида самарали коммуникация ўрнатиш, иш режаларини ва мақсадларини бир-бирига мос келтирилиши катта аҳамиятга эгадир. Бизнес соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш учун бир хил мулозамат тадбиқ этилиши ташкилотлар фаолиятидаги такрорланиш вазиатларини бартараф этиш учун имконият беради. Бу эса, ўз навбатида, бизнес муҳитини яхшилаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, ҳамда бизнес вакиллари ҳамда аҳоли учун очиқ маълумотга эга бўлишларига ўз ҳиссасини қўшади.

Тадбирнинг асосий қисми юқорида кўрсатилган давлат хизматларининг учта соҳасидаги ҳуқуқ ва ташкилий масалаларини кўриб чиқишга бағишланган. ОТБ лойиҳаси доирасида 2017 йилнинг декабр ойигача жалб қилинган халқаро ва маҳаллий экспертларнинг бир гуруҳи учрашувда қатнашган ҳар бир идора билан биргаликда иш олиб бориб, ўз сайи-ҳаракатларини тегишли давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини яхшилаш, ҳамда уларни маълумот тизимларини тадбиқ этиш орқали автоматлаштиришга йўналтиради. Ишчи гуруҳининг йиғилишлари хар ойда “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш марказида режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг