Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/05/2016 Тошкентда OGU кўргазмаси ўз ишини бошлади
Тошкентда OGU кўргазмаси ўз ишини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 18-май куни Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ МКМ» АЖда «Ўзбекистон Нефти ва Гази – OGU-2016» 20-Юбилей Халқаро Кўргазмаси ва Конференциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов, Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисов иштирок этдилар, деб хабар беради «Ўзбекнефтегаз» МХК Матбуот хизмати.

Форумга соҳа экспертлари ва дунёнинг етакчи компаниялари вакиллари ташриф буюрдилар, унинг кенг кўргазмалари ва илмий дастури эса углеводород хом ашёси бозорининг асосий масалаларини қамраб олган.

OGU-2016 биринчи кунининг энг муҳим воқеаларидан бири сифатида «Ангрен» Махсус индустриал зонада база мойларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Uz-Prista Recycling» Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Шу мақсадда Тошкент ва Ангрен ўртасида онлайн режимида телекўприк ташкил этилиб, унинг давомида томонлар янги заводнинг имкониятлари юзасидан маълумот бердилар. Ушбу юбилей кўргазма ва конференция дунёнинг 26 мамлакатидан 200 дан ортиқ компанияларни ўзига жалб қилди.

Қуйидаги бўлимларда энг нуфузли халқаро холдинг ва компаниялар маҳсулотларини тақдим этадилар, турли фанлар иштирокидаги лойиҳалар тўғрисида маълумот берадилар ва соҳа ривожи юзасидан ўз нуқтаи назарлари билан ўртоқлашадилар: Геология, геофизика, сейсмик ускуналар ва хизматлар; Нефть ва газни қазиб чиқариш (технологиялар ва ускуналар); Нефть ва газ қудуқлари: қуриш ва фойдаланиш; Ихтисослаштирилган материаллар ва ускуналар; Нефть, нефть маҳсулотлари ва газни ташиш ва сақлаш; Нефть ва газни қайта ишлаш; нефткимё; нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш; Нефть ва газ саноати объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш; Қувурлар ва трубопроводлар; Газ турбиналари; Асбоб-ускуналар; Сервис хизматлар; Саноатни автоматлаштириш; Назорат-ўлчов асбоблари; Муқобил энергетика; Хавфсизлик техникаси ва ёнғинга қарши муҳофазаланиш; Экологик хавфсизлик; Алоқа, телекоммуникациялар.

Экспертлар OGU халқаро конференциясига бутун диққат-эътиборларини жалб қилдилар. Юбилей анжуман мавзуси: «Ўзбекистон нефтгаз сектори: технологиялар, инвестициялар ва ривожланиш».

Нуфузли форум доирасида кўргазманинг семинарлар зонасида “Ёш олимлар” секцияси бўлиб ўтмоқда. Тошкент кимё-технологик институти, Тошкентдаги Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети филиалининг талаба ва ёш мутахассислари ялпи мажлисларда Ўзбекистон нефтгаз соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал қилишда ёшлар ролини муҳокама қиляптилар. Халқаро форум ўз ишини давом эттирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг