Валюта курслари 02/04/2025
$1 – 12925.20
UZS – -0.09%
€1 – 13982.48
UZS – 0.32%
₽1 – 152.58
UZS – -1.27%
Қидириш
Туризм 29/03/2025 Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркаси бўлиб ўтди

Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркаси бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 март куни Тарас Шевченко Гастро-туристик кўчасида ички туризм йўналишидаги туроператорлар маҳсулотларини туристларга тақдим этиш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида кенг қамровли ярмарка ташкил этилди.

Меҳмонлар Карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Ярмаркада туристик фирмалар тақдимотлари, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари, миллатлараро Маданият марказлари кўргазмалари, мастер класс учрашувилар, “Шарқ бозори” бозори савдо ярмаркалари, “Ўзбек миллий таомлари” тақдимоти, “Туристик автобуслар ва тур Полиция кўргазмалари”, Фольклор жамоалар чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирда 100га яқин туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, касаба уюшмалари, меҳмонхона, хостел, тур оператор, тур агентликлар, банк ҳамда суғурта компаниялари иштирок этишди.

Ярмарка доирасида дўстона руҳда ташкил этилган B2B ва B2C учрашувларида сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди ва эришилган келишувлари янги туристик маршрутларни яратиш, саёҳатларда инновацион лойиҳаларни жорий этиш каби таклифларга тўла бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг