Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 28/05/2016 Тошкентда “Nexia”нинг тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкентда “Nexia”нинг тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси Тошкентда “Nexia”нинг В-русумидаги янги седани тақдимотини ўтказди.

Автомобилнинг янги модели T250 (Chvrolet Aveo) платформаси базасида чиқарилади.

Мазкур автомобиль Ўзбекистонда “Chevrolet Nexia”, хорижда эса “Ravon Nexia R3” номи остида сотувга чиқарилади.

Учинчи авлод автомобили саналувчи Nexia GM Powertrain-Uzbekistan ҚКнинг 1,5-литрлик двигатели билан жиҳозланган. “Chevrolet Nexia” беш босқичли механик ва олти босқичли автоматик тезликни бошқариш қутиси билан жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan T250 платформаси базасида автомобилларни ишлаб чиқариш учун 104,2 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган.

Ишлаб чиқариш қуввати йилига 73,6 минг донани ташкил этади. Келаётган икки йил давомида янги автомобиль мазкур русумдаги барча автомобилларни алмаштиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг