Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкентда муддати ўтган 700 минг литрдан ортиқ ичимликлар мусодара қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Сергели туманида санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан истеъмолга яроқсиз катта партиядаги салқин ичимликлар сақланадиган омбор аниқланди.
Экспертиза маҳсулотларнинг яроқлилик муддати ўтиб кетгани, идишларнинг бир қисми шикастланганини кўрсатди. Мусодара қилинган ичимликларнинг умумий ҳажми 700 минг литрдан ошди.
СEС қарорига кўра, ушбу маҳсулот йўқ қилиш учун юборилади.
Агентликнинг таъкидлашича, аҳоли саломатлигига хавф туғдирувчи товарлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида бозордаги вазият устидан назорат доимий асосда амалга оширилмоқда.