Маҳаллий бошқарув органларининг фаолияти самарадорлиги мамлакат ва халқ фаровонлиги барқарор ўсишини таъминлаш, фуқаролар иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқларини амалга ошириш учун зарур шартдир. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси мақсадлари бажарилиши доирасида келажакда мамлакат олдида турмуш даражасини ошириш, ижтимоий адолатлиликни таъминлаш, халқаро майдонда давлат ролини мустаҳкамлаш каби вазифалар турибти.
Жамият, иқтисодиёт ва давлат муассасалари тез ўзгариб кетаётганлигини инобатга олган ҳолда янги вазифалар бажарилиши маҳаллий давлат бошқаруви тизими тегишли модернизациясини талаб этади.
Ушбу халқаро анжуман илгъор хориж тажриба ва миллий тажриба асосида мамлакат ривожланиши янги босқичида маҳаллий бошқарув тизими ва минтақавий ривожланишни такомиллаштириш гъоя ва йўналишларини аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб олган.
Ялпи мажлисда тармоқли ёндашувга богълиқ бир қатор долзарб чиқишлар тингланди. Жумладан, минтақавий иқтисодий ривожланиш балансини ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, давлат бошқаруви илғор усуллари ва ҳудудларда хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталди. Таклиф этилган халқаро экспертлар, инноватсион технологияларни тадбиқ этиш орқали маҳаллий бошқаруви модернизацияси аҳамияти, шу жумладан, Чехия Республикаси мисолида ҳудуларни ривожлантиришда давлат ходимлари роли ҳақида тақдимотлар қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, вазирлик ва идоралари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳокимиятлари ходимлари, дипломатик ваколатхоналар вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар, олий ўқув юртлари ўқитувчилари 3 бўлимдан иборат мажлислар давомида қонунчилик базасини ва маҳаллий бошқарув органлари соҳасида маъмурий ислоҳотларни такомиллаштириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бошқарув органлари фаолияти очиқлигини ошириш ва давлат хизматлари очиқлиги масалаларини муҳокама қилдилар.
Конференция давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, тадбир қатнашчилари ишлаб чиқилаётган маъмурий ислоҳотлар Концепцияси, янги таҳрирдаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида" ва "Давлат хизмати тўғрисидаги Қонунлари лойиҳаларини муҳокама қилдилар ва бу ҳақида фикр алмашдилар.
Конференция якунида иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.