Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 29/07/2023 Тошкентда «Келажак учун сувни асранг» тадбири бўлиб ўтди
Тошкентда «Келажак учун сувни асранг» тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 28 июль куни Тошкент марказий Экобоғида «Келажак учун сувни асранг» деб номланган тадбир бўлиб ўтди. 

Унда вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари, блогерлар, сув тежовчи технологиялар бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчилар ва пудратчи корхоналар, кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари ва бошқалар иштирок этишди. 

Тадбирда сув ресурслари камайиб бораётган шароитда сувдан тежамли ва самарали фойдаланишдаги, Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредит олиш шартлари, «Сувчилар мактаби» фаолияти, Сувдан самарали фойдаланишда масъулиятни ошириш ва жамоатчилик эътиборини қаратиш каби масалалар муҳокама этилди.

«Сувчилар мактаби» ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Сув хўжалиги вазирлиги, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ва «Агробанк» АТБ томонидан ташкил этилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз фаолиятини олиб бораётган фермер хўжаликлари раҳбар ва сувчилари ҳамда сув хўжалиги ходимлари бугунги кунда ўз соҳаларида қўлланилаётган инновацион технологиялар, соҳада ривожланган хорижий мамлакатлар амалиётига жорий этилаётган янги билим ва кўникмаларни эгаллаган ҳолда, ўз фаолиятларини такомиллаштириб, сувдан самарали фойдаланиш орқали юқори ҳосилдорликка эришишлари ўқув курсининг асосий мақсади ҳисобланади.

Дарслар 5 нафар маҳаллий ва 15 нафар туркиялик мутахассислар томонидан олиб борилмоқда. Шу вақтга қадар 60 мингта фермерлар, 4 мингта махсус хизмат (мироблар), мингта банк ходимлари ўқишга жалб қилинди. 84 та туманда 24 425 та тингловчи ўқитилди. Дарсларда рўйхатдан ўтиб, текин иштирок этиш мумкин.», дейди Сув лойиҳалари маркази директор ўринбосари, Музаффар Ҳайитбоев.

«Мен она заминимга келганимдан мамнунман, дея сўз бошлади туркиялик мутасассис Мавлуд Айден. Биласизми, Туркиядан сув муаммоси мавжуд. Қишлоқ хўжалигида сувдан тўғри фойлаланиш, уни майдонларга тенг тақсимлаш ва ҳосилдорликни ошириш учун энг яхши самара берадиган усул бу – сув тежовчи технологиялардан фойдаланишдир. Туркияда ҳам мана шундай техникалардан бир неча йиллардан бери фойдаланиб келинади ва аллақачон амалиётда яхши натижалар билан ўзини оқлаган. Фақат буни тўғри йўлга қўйиш ва қандай фойданатишни билса бас. Сиз ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, музлатгичдаги барча озиқ-овқат маҳсулотларингиз, кийимларингиз, фойдаланаётган техника-технологияларингиз ҳам сувга боғлиқлигини. Аслида, буларни ишлаб чиқариш учун каттаги сув ишлатилади. Демак, сув бўлмаса, ҳаёт барча соҳада тўхтаб қолади. Шунинг учун биз бугун мавжуд неъматни иложи борича асраб қолиш ва ундан тўғри фойдаланишимиз керак»

«2019 йилда майдонларимга томчилатиб суғориш техналогиясини ўрнатганман. Амалиётда натижаси кўряпман, жуда яхши. Айниқса, бизнинг вилоятда анчаги сув муаммо, теника орқали сув йўқ майдонларга ҳам экин экиб, ҳосил оляпмиз. Технологияни бизга «Omad start» МЧЖ ўрнатиб берди. Маҳаллий ўзимизнида ишлаб чиқарилади, маҳсулотлари сифатли ва арзон экан» Мана 4 йилдан бери ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ», дея ўз тажрибаси билан Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Ферузбек Абдусамад» фермер хўжалиги раҳбари Раъно Жонқуватова.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг